Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Ироқ чегараси яқинидаги Силопи шаҳрида ўз қўшинларини кучайтиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Эрдўғаннинг айтишича, турк қўшинлари Ироқнинг Талл-Афар шаҳрида терактлар уюштиришга уринаётган шиаларга қаршилик кўрсатади.

Бироқ шу билан Эрдўғаннинг таъкидлашича, унда мавжуд маълумотларга кўра, у шиа гуруҳларининг Талл-Афарга ҳужумни бошлаш режалари ҳақидаги хабарни тасдиқлай олмайди.