Саудия Арабистонининг БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланишини сиёсий асосланган деб ҳисоблаш мумкин, чунки бу давлат бу ташкилотда иштирок этиш мезонларига мос келмайди, деб айтди Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арақчи.

28 октябрда БМТ Бош ассамблеяси кенгашнинг янги таркиби учун овоз берди. Саудия Арабистони 2017 йил 1 январдан унга 3 йилга кирувчи давлатлар қаторига кирди. 

"Саудия Арабистони каби баъзи давлатларнинг иштироки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро инструментлари сиёсий масалаларга мувофиқ ишлатилишинигина кўрсатади, деб ҳисоблайман", деб Арақчининг гапларини келтириб ўтди Fars ахборот агентлиги.  

Арақчи Саудия Арабистони кенгашга аёллар ҳуқуқини риқожлантириш шиори билан кирганига таажжуб билдирди. Унинг айтишича, қиролликда бу масалага "энг кам эътибор қаратилади". Арақчи шунингдек Саудия Арабистони Яманда шиа исёнчиларига ҳарбий кампания олиб бораётгани, бунинг натижасида эса тинч аҳоли ва болалар ҳалок бўлаётганини эслатиб ўтди.