GoDaddy эмодзили домен номлари савдосини бошлади

Технология 30 Октябрь 2016 2079

Домен номлар регистратори GoDaddy эмодзили бўш манзилларни қидириш ва уларни  сотиш хизматини ишга туширди.

Мобиль қурилмалар фойдаланувчилари хизмат сайтига кириб, эмодзи символларини киритиб, домен ном бўшлигини текшириб кўришлари мумкин. Хизмат шунингдек пиктограммали тасодифий манзил бўш эканлигини билишни таклиф қилади. Хизмат эмодзи-манзилни йилига 4,99 долларлик ҳақ учун сотади.

GoDaddy маълумотига кўра, ҳозирда эмодзили домен номларини фақатгина .ws. домен ҳудудида сотиб олиш мумкин.

Техник жиҳатдан бундай манзиллардан фойдаланиш имконияти бир неча йилдан бери мавжуд. Бироқ доменлар стандарт компьютер клавиатуралари фақатгина ASCII кодировкасидаги символларни кирита олгани учун унчалик оммабоп бўлмаган. Эмодзи бу тўпламга кирмайди, шунинг учун фойдаланувчиларда доменни манзиллар қаторига киритишда муаммолар вужудга келиши мумкин бўлган.

Cnet маълумотларига кўра, эмодзили домен номларига эҳтиёж интернетнинг мобиль аудиторияси ошгани сайин ошиб борган. 

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар