Испания қироли Филипп VI Халқ партияси етакчиси Мариано Рахойни мамлакат ҳукумати раиси, яъни бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда қироллик саройи тарқатган расмий хабарда айтилган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.   

31 октябрда қироллик қароргоҳи "Сарсуэла"да қирол иштирокида бош вазир қасамёд келтириб ўтади. 3 ноябрда эса янги ҳукумат таркиби эълон қилинади.

Аввалроқ депутатлар конгресси Рахой номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлаганди. Испания 10 ойдан кўпроқ вақтдан бери доимий ҳукуматсиз яшаб келаётганди, чунки парламентга ўтган партиялар ҳукуматни шакллантириш масаласи бўйича келиша олмаётгандилар.