Италия - зилзиладан олдин ва кейин

Жамият 30 Октябрь 2016 21658

30 октябрь куни эрталаб Италияда сўнгги икки ҳафта ичидаги иккинчи кучли зилзила бўлиб ўтди. ОАВда Дастлаб унинг магнитудаси 7 балл бўлгани таъкидланди, кейин эса аниқ маълумот берилиб, 6,5 магнитудали ер силкиниши қайд этилгани маълум қилинди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Зилзила маркази Норча коммунасидан атиги 6 километрда жойлашган ва айнан шу ҳудуд бошқа ерларга нисбатан кўпроқ зиён кўрган. Муқаддас Бенедикт номидаги машҳур ибодатхона ва яна бир қадимий ибодатхона буткул вайрон бўлган. Шуниси қизиқки, шаҳардаги бошқа биноларга зиён етмаган. Ижтимоий тармоқларда бинонинг зилзиладан аввалги ва кейинги суратлари тезлик билан тарқала бошлади. 

Манбага кўра, ер силкинишидан олдин ибодатхонада одамлар бўлган, бироқ уларнинг орасида ҳалок бўлганлар йўқ. 

Янги зилзилалар ўтган ҳафта табиий офатдан жабр кўрган Аркуата-дель-Тронтони деярли ер билан яксон қилган.

  
Рим ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам кучли ер тебранишлари сезилган. Пойтахтда метро хизмати тўхтатиб қўйилган. 

26 октябрда Италияда икки соат фарқ билан 5,5 ва 6,1 магнитудали зилзилалар содир бўлди. 

Август охирида эса кучли ер силкиниши натижасида мамлакатда 300 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлганди. Ўшанда ҳаммадан кўп Аматриче шаҳри жабр кўрган. 


 

Суратлар:tjournal.ru 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар