Италиянинг марказий қисмида якшанба куни кузатилган 6,5 маг­ни­ту­дали ер қимирлаши 1980 йилдан бери энг кучли зилзилага айланди. Бу ҳақда Италия бош вазири Мат­тео Ренци хабар қилмоқда.

Фавқулодда ташкил этилган матбуот анжуманида у қуйидагиларни айтиб ўтди: «1980 йилдан бери содир бўлган энг қаттиқ зилзиладир. У бир неча кун аввал ва августда кузатилган, ҳаттоки, 2012 йил Эми­лия-Ро­ма­нья, 2009 йил Ак­ви­лдаги ва 1997 йил Ум­бриядаги зилзиладан ҳам кучлироқдир».

Фото: Twitter.com/ofirzarfatinews

Ҳукумат ҳалок бўлган инсонлар йўқлиги ҳақида маълум қилди. Душанба куни зарур чораларни қабул қилиш учун Италия Вазирлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Вазир барча вайрон бўлган ерлар, жумладан, уй ва черковларни қайта тиклашга ваъда берди.

Фото: Twitter.com/ofirzarfatinews

Геофизика ва вулқончилик миллий институти (Ingv) маълумотига кўра, 6,5 магнитудали зилзила соат 07.41да қайд этилган, унинг эпи­центри Норча шаҳри ўртасида бўлган. Унинг кетидан 20 дақиқа ичида иккита 4,6 ва 4,1 магнитудали ер ости силкинишлари содир бўлган. 

Фото: Twitter.com/ofirzarfatinews

Ер юзасидаги силкинишлар бутун Италия бўйлаб, жумладан Рим ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам яққол сезилган. Италия фуқаролар мудофааси хизмати қайд этишича, табиий офатлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.