Италияда зилзиладан кейин бир қатор вайронагарчиликлар қайд этилмоқда

Жаҳон 30 Октябрь 2016 3721
Фото: Reuters

Италияда содир бўлган 6,5 магнитудали зилзиладан сўнг мамлакатнинг турли аҳоли пунктларидан кўплаб вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда. Фуқаро мудофааси миллий хизмати хабарига кўра, ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ. 

Геофизика ва вулқоншунослик миллий институтининг (Ingv)аниқлаштирилган маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 07:41да 6,5 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила маркази - Перужа ва Мачерата ўртасида жойлашган. Ундан сўнг 20 дақиқа ичида 4,6 ва 4,1 магнитудали ер ости силкинишлари қайд қилинган. Табиийки, ер юзасининг тебраниши бутун мамлакат бўйлаб, шу жумладан Рим ва Марказий Италиянинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам сезилган. 

Вайронагарчиликлар ҳақидаги хабарлар Италиянинг, энг аввало, 26 октябрь куни 5,9 магнитудали зилзила кузатилган Марке ва Умбрия вилоятларидан келиб тушмоқда. Жумладан, Уссита қишлоғида чоршанба кунги жиддий силкинишлар натижасида деярли бирорта бутун бино қолмаган. 

Норча шаҳрида зилзила натижасида икки қадимий черков – Авлиё Бенедикт ҳамда Муқаддас Мария ибодатхонаси вайрон бўлган. 

Акуасант Терме шаҳри ҳукумати ҳам жиддий вайронагарчиликлар ҳақида хабар берган. 

Ер ости силкинишлари жуда кучли сезилган Рим шаҳрида ҳозирча вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, бироқ пойтахт метроси текширув зарурати юзасидан тўхтатиб қўйилган. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24716 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11974 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83203 Ўзбекистон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1341 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 677 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2773 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1288 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 756 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5365 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1241 Жамият
Кўпроқ янгиликлар