Канада Болгария ва Руминия фуқаролари учун виза чекловларини 2017 йил охиридан бекор қилади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Европа Иттифоқи-Канада саммитидан кейин Еврокенгаш раиси Дональд Туск маълум қилди. 

"Мен Канаданинг 2017 йил охирида барча болгариялик ва руминиялик фуқаролардан виза чекловларини олиш қарорини қутлайман", деб айтди Туск.