Канада бош вазири Жастин Трюдонинг Брюсселга учиб кетаётган самолёти техник носозлик туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Theguardian хабар бермоқда

Нашр маълумотларига кўра, самолёт экипажи парвоз бошлангандан кейиноқ носозликни аниқлаб, самолётни Оттавага қайтарган. Самолёт муваффақиятли қўнган, ҳеч ким жабрланмаган. 

Трюдо Брюсселга Европа Иттифоқи-Канада саммитида иштирок этиш учун кетаётган бўлган. Саммит 30 октябрда бўлиб ўтади. Саммитда давлатлар эркин савдо ҳақидаги келишувни имзолашлари кутилмоқда.