Ливиянинг Бенгази шаҳрида автомобиль портлатилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 14 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари ва тиббий хизматларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, Бенгазида шарқий қўмондон Халифа Хафтарга рўйхушлик қилувчи қуролли кучлар шаҳар устидан назоратни қўлга олганидан кейин бир неча ойдан бери ҳужумлар ва портлашлар содир бўлмоқда.