Олимлар: сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин

Жаҳон 30 Октябрь 2016 20278
© REUTERS/ Fayaz Aziz

Олимларнинг фикрича, сайёрамиздаги биринчи ядро уруши сув учун бошланиши мумкин ва у Россия ва АҚШ ўртасида эмас, балки Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бошланади. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.

БМТнинг Гамильтондаги (Канада) сув захиралари, атроф-муҳит ва саломатлик институти ходимлари Ҳиндистон яриморолида ичимлик сувининг етишмаслиги ҳақиқатда жуда жиддий муаммо эканлигини айтмоқдалар. Уларнинг фикрича, Ҳинд дарёси ҳавзаси исталган вақтда портлаши мумкин бўлган сув "бомбаси" ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги йилларда яриморолда сув захиралари учун низо авж олиб кетди. Яқинда Ҳиндистон Ҳинд дарёси бўйича икки томонлама комиссия ишининг якунланишини маълум қилди. Бу комиссия Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сув муносабатларини 1960 йилдан бошқариб келган. 1960 йилда бу давлатлар Ҳинд сувлари ҳақида келишувни имзолашганди.

Келишув доирасида Ҳиндистон Ҳинднинг учта шарқий ирмоғидан, Покистон эса иккита ғарбий ирмоғи ва Ҳинднинг ўзидан фойдаланиш ҳуқуқини олганди. Бу келишув Покистоннинг Ҳиндистон билан уруш бўлиши ҳолатида дарё ирмоқларининг Ҳиндистон  ҳудудидан ўтувчи қисми қўшниси томондан тўсиб қўйилиши хавотири сабабли юзага келганди.

Олимларнинг фикрича, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бу масала бўйича ҳамфикрликнинг йўқлиги яқин келажакда улар орасида урушга олиб келиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33100 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 70924 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9992 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134058 Жамият
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 101 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 845 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2204 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 484 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 866 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 1456 Спорт
Кўпроқ янгиликлар