29 октябрь куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг “B” гуруҳи иккинчи тур ўйинлари ўтказилди.

Ушбу гуруҳдан ўрин олган Ўзбекистон U19 қизлар терма жамоаси иккинчи учрашувда Гонконгга қарши майдонга чиқиб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабга эришди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди. 

Ўйиннинг 53-дақиқасида Феруза Бобохўжаева ҳисобни очган бўлса, Шаҳноза Қурбонова 78 ва 79-дақиқаларда гол уриб, ўз дублини ва Ўзбекистоннинг йирик ғалабасини қайд этди.

Таъкидлаш керакки, саралаш босқичининг дастлабки ўйинида ҳам Ўзбекистон худди шундай ҳисоб билан Тожикистондан устун келганди.

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги навбатдаги учрашуви 31 октябрь куни Хитой Тайпейга қарши бўлади.

 
U19 аёллар ўратсидаги Осиё чемпионати саралаши

Ўзбекистон – Ҳонгконг 3-0 (0-0)

Голлар: Феруза Бобохўжаева (53), Шаҳноза Қурбонова (78, 79)