International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2 ноябрь куни мобил соҳадаги — MobiCon//2016 халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир рақамли технологиялар соҳасининг барча кўзга кўринган вакилларини бир майдонда йиғади. Конференция қатнашчилари ва маърузачилари орасида — Beeline, Yandex, «Одноклассники», LG Electronics, Ucell, UZINFOCOM маркази мутахассислари ва бошқалар бор.

Конференция дастури ранг-барангдир ва унда интернет, медиа ва телекоммуникацияни ривожлантириш мавзулари учта залда параллел тарзда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Бир неча қизиқарли йўналишларни қайд этиб ўтиш керак:

Интернет. «VimpelCom Ltd»нинг корпоратив алоқалар бўйича директори Эндрю Чахоянинг маърузаси «5G қандай қилиб дунёни ўзгартиради».

Стартаплар. 2017-йилда қандай қилиб стартап яратиш мумкин: Кремний Водийси тенденцияси ва дунё трендлари. Маърузачи Макс Гурвиц (Cross Border Angels).

Қўшимча реаллик бизнес учун янги маркетинг маҳсулоти сифатида. Маърузачи: Дильшод Музаффаров (Ledokol Group).

Электрон тижорат. Мобил тижоратнинг Ўзбекистондани истиқболлари, мобил тўловлар учун виртуал терминалларни ва MPOS тизимларни ривожлантириш. Маърузачилар: Улуғбек Рустамов (CLICK), Бекзод Ботиров (UPAY).

Мобил соҳасида монетизация манбалари. Маърузачилар: Азиз Рахимов, Никита Фоминов (Yandex).

Мобил ўйинлар — ғоядан сотувга қадар. Маърузачилар: Максим Шиков (PizzaGame) ва Акмал Салихов (Koozmeech).

Контентни тарғиб қилиш. Дамир Халилов (Green PR) YouTube, Periscope, Facebook Live орқали видео контентни тарғиб қилиш ҳақида гапириб беради, мобил иловаларни тарғиб қилиш усуллари билан Сергей Ан (Pashigrev Marketing) ва Сергей Шевченко (Webnow) ўртоқлашадилар. Мобил ва десктоп тарғиботи фарқлари ҳақида Алексей Купреев ва Сергей Сердюков (UFOX) сўзлаб берадилар.

Анжуманда Ўзбекистон, Болгария, Россия, Қозоғистон, Нидерландия ва Беларусь Республикасидан жами 20 нафардан ортиқ маърузачилар қатнашиши кутилмоқда. Тадбирнинг тўлиқ дастури билан mobicon.uz вэб-сайтида танишиш мумкин.

Eurasia Mobile Challenge танлови қатнашчилари учун машқ куни (Acceleration Day) ташкил этилиши конференциянинг муҳим воқеаларидан бирига айланади. Кун давомида танлов қатнашчилари ўз лойиҳаларини намойиш этишлари, менторлари билан суҳбатлашишлари ва мутахассислар маслаҳатини олишлари мумкин бўлади.

MobiCon конференцияси ташкилотчиси Ledokol Group компанияси. Тадбир бош ҳомийси — Beeline. CLICK, IMG ва «Одноклассники» анжуманнинг ҳомийлари сифатида қатнашмоқдалар. Бош ахборот ҳамкори — Mail.ru Group. Стратегик ҳамкор — UZINFOCOM маркази.

Конференцияда қатнашиш мутахассислар (телекоммуникациялар, иловалар яратиш, дастурлаш, рақамли маркетинг, реклама ва PR), унга алоқадор соҳа вакиллари, рақамли хизматлар буюртмачилари, ушбу соҳалар мутахассислигида таҳсил олувчи талабалар ва ОАВ вакиллари учун фойдали бўлади.

Рўйхатдан ўтиш талаб қилинади, қатнашиш эса бепул.