2017 йилда 390 минг киши доимий иш жойи билан таъминланади

Ўзбекистон 31 Октябрь 2016 4584
Фото: Ўзбекистон овози

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йиғилишда дастур Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 сентябрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. Мазкур ҳужжат демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўзаро боғланган ва комплекс чора-тадбирларни кўзда тутиши айтилди.

Дастурда 390 минг кишини доимий иш жойи билан, 200 минг кишини қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилишда мавсумий ва вақтинчалик иш билан, 309 минг кишини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик орқали иш билан таъминлаш назарда тутилган.

Депутатлар томонидан, ўтган йиллардан фарқли равишда, келгуси йил дастурининг параметрлари янада оптималлаштирилиб, ҳудудлар ва корхоналарнинг реал имкониятлари ҳисобга олингани алоҳида таъкидланди. Жумладан, қурилиш ва инфраструктурани ривожлантириш, туман ва шаҳарларда кичик саноат зоналари ташкил этиш ҳисобига иш ўринлари яратишнинг йўналишлари кенгайтирилган. Шунингдек, ушбу дастур лойиҳасини тайёрлашда 2016 йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш параметрларининг ижроси юзасидан депутатлар томонидан амалга оширилган парламент назорати якунлари натижасида ишлаб чиқилган таклифлар эътиборга олинган.

Ушбу дастур лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича парламент назоратини янада кучайтириш, ҳар бир депутатнинг ушбу масалага масъулиятини янада ошириш лозимлиги таъкидланди. Мазкур таклифлар инобатга олинган ҳолда 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури депутатлар томонидан қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар