Янги авлод Land Rover Defender йўлтанламаси машҳур Британия савдо белгисининг тарихидаги техник жиҳатдан энг мукаммал машинаси бўлади. Бу ҳақда Autocar нашрига Jaguar Land Rover (JLR) гуруҳи раҳбари Ральф Спет маълум қилди.

Янги «Дефендер» тўлиқ алюминийдан ясалган платформа негизида барпо этилади. У тузилишига кўра, Range Rover ва Range Sport ҳамда тўртинчи авлод Land Rover Discovery шассисига ўхшаб кетади. Йўлтанламас стандарт ва узайтирилган ғилдириклар базасига эга бўлади. 

Янги Discovery’дан шунингдек, пўлат пружиналарга эга модернизация қилинган мустақил подвеска олинади. Бироқ, унинг олд ва орқа ўлчами бирмунча қисқа бўлгани боис, «Дефендер»ни ноқулай йўлларга энг мослашган воситага айлантиради. 

Двигателлар қаторига икки литрли бензинли ва Ingenium оиласига кирувчи дизелли “тўртлик”, бундан ташқари атмосферали ва компрессорли V6 агрегатлари киради.
Янги авлод Defender’нинг аҳоли учун ва оғир йўллар учун мўлжалланган намуналари ҳам ишлаб чиқилади. 

JLR раҳбарининг баёнот беришича, ушбу моделнинг барча муҳандислик ишлари якунланган ва компания «Дефендер»ни йўлларда синаш ишларини бошлаб юборган. Спетнинг айтишича, йўлтанламас дизайни кишини лол қолдирувчи даражада жуда 

Land Rover Defender аввал тахмин қилинганидан бир йил кечроқ, 2019 йилда намойиш этилади.