Японияда Pokemon Go ўйнаб икки аёлни уриб кетган ҳайдовчига қамоқ жазоси тайинланди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Қайд этилишича, Токусима округ суди ҳайдовчига бир йил-у икки ойлик қамоқ жазоси тайинлаган. Шу билан, у Pokemon Go ўйини сабаб содир бўлган ЙТҲ бўйича жавобгарликка тортилган илк фуқаро бўлди.

Воқеа август ойида юз берган эди. Ўшанда, 39-ёшли микроавтобус ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган икки аёлни уриб кетган, улардан бири кейинроқ ҳаётдан кўз юмган эди. Бу воқеа дунёга машҳур ўйин билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати бўлган эди.