Чилидаги «Одекс Италиано» клубининг аргентиналик яримҳимоячиси Себастьян Пол ички чемпионат доирасида «Универсидад Католика» жамоасига қарши ўйин якунида рақиб жамоа мухлисларидан бирининг бошига қарата тепган. Бу ҳолат тасвирланган видео YouTube порталидаги ACONTRATA каналига жойланган.

Футболчи майдон ва трибуна ўртасидаги тўсиқ устига сакраб чиққан ва мухлислардан бирига оёқ билан зарба бериб, ортга қайтган.

The Daily Mail нашри маълумотига кўра, учрашувдан кейин Пол ҳибсга олиниб, кўрсатма бериш учун полиция маҳкамасига келтирилган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш очилиши кутилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Себастьян Пол 2 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ушбу воқеа рўй берган ўйин «Универсидад Католика» жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.