Бразилиядаги йирик автоҳалокатда 20 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 31 Октябрь 2016 3694

Бразилиянинг Парана штатидаги юқори тезликдаги трассада йирик автоҳалокат юз берди. 

BR-323 трассасида автоцистерна ва автобус тўқнашувидан кейин ёнғин чиққан. Ёнғин жуда кучли бўлган ва воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ҳеч нарса қилиша олмаган. Оқибатда автоцистерна ва автобус буткул ёниб кетган. Бу ҳақда Бразилия ОАВлари хабар бермоқда.

Автобусда маҳаллий шифохонадан кўзда операция ўтказгандан кейин қайтаётган беморлар ва уларнинг ҳамроҳлари бўлган. Ёнғин оқибатида 20 киши тириклайин ёниб кетган ёки олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган. 9 йўловчини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган. Олов қурбонларнинг жасадларини таниб бўлмас даражага келтирган. 

Бир аёл автобусдан сақраб қолишга улгурган, бироқ юрак хуружидан вафот этган. Тирик қолганлар орасида янги туғилган чақалоқ борлиги айтилмоқда. Ҳаммаси бўлиб автобусда 30 га яқин одам бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ўрнатилмоқда.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар