Дания полицияси музлатгич камерасида ёш аёл ва унинг икки қизининг жасадини аниқлашди. Жасадлар Обенро шаҳрида аниқланган, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг таъкидлашича, аёл ўлдирилган бўлиб, 27 ёшда, унинг қизлари эса 9 ва 7 ёшда бўлган.

Полициячилар жасадларни марҳумларнинг хавотирлана бошлаган оила аъзолари уларга мурожаат қилганларидан кейин аниқлашган. Полициячилар қурбонларнинг турар жойларига келиб, кўча эшигини бузиб киришган. Жасадлар уй кўздан кечирилганда аниқланган. 

Ушбу воқеада бош гумонланувчи аёлнинг эри ҳисобланмоқда. У қидирувга берилган. 

Оила Данияга ўтган йили қочқинлар сифатида келган бўлган.

Европага кўчиб ўтган муҳожирлар орасида жиноятчилик юқори даражага эга. Бироқ бу борадаги аниқ маълумотларни келтиришнинг имкони йўқ, чунки муҳожирлар содир этган кўплаб қоидабузарликлар яширилади, полиция эса йирик жиноятларни ошкор қилишни истамайди.