Туркия ҳукумати мамлакатда сиёсий сабаб билан "оммавий тозалашлар" ўтказмоқда. Бундай фикрни Брюсселда Анқарада Cumhuriyet турк мухолиф газетаси бош муҳаррири Мурот Сабунжанинг ҳибсга олинишига изоҳ бериш давомида Европарламент раҳбари Мартин Шульц айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Мен ЕИда Туркия фуқаролари давлат тўнтарувига уринишдан кейин демократия учун қандай жасорат билан курашганларидан ҳайратланганларини аниқ айтганман. Бироқ давом этаётган оммавий тозалашлар ҳуқуқий ва хавфсизлик учун қилингандан кўра кўпроқ сиёсий сабаб билан амалга оширилаётганга ўхшамоқда", деб айтди Шульц.

Шульцнинг айтишича,  Сабунжа ва Cumhuriyet’нинг бошқа журналистларининг ҳибсга олиниши Туркия сўз эркинлигини бузиш соҳасидаги қизил чизиқни яна бир маротаба кесиб ўтганидан дарак беради. "Ўлим жазоси бўйича дебатлар, мэрларнинг ушланиши, университетлардаги тайинловлар: турк ҳукумати бирлашишдан кўра қутбланишга интилмоқда", деб қўшимча қилди Шульц.

Сабунжа террорчилик ташкилотларига кўмак беришда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Маҳаллий NTV телеканалининг маълум қилишича, газетанинг яна 13 ходимига нисбатан ҳибсга олишга ордерлар берилган. Улардан баъзиларининг уйида тинтувлар ўтказилган. Журналистлар Курдистон ишчи партияси ва "Фатҳуллачилар террорчилик ташкилоти (ФЕТО) аъзолари бўлмай туриб, уларга чоп этаётган материаллари  орқали кўмак кўрсатганликда гумон қилинмоқдалар.