ФИФА энг яхши ўйинчи мукофоти учун номзодларни эълон қиладиган кун маълум бўлди

Спорт 31 Октябрь 2016 6699
Фото: La Gazzetta dello Spor (Архив сурат)

Эндиликда ФИФА 2016 йил якунларига кўра йилнинг энг яхши ўйинчисини ўзи мустақил танлайди. ФИФА 6 йил мобайнида France Football журнали билан бирга йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб, унга "Олтин тўп"ни тақдим қиларди. Бироқ жорий сентябрда томонлар ҳамкорликни тугатишга қарор қилишган. Эндиликда France Football ўз мукофотини, ФИФА эса ўз мукофотини топширади. 

ФИФА матбуот хизмати маълум қилишича, 4 ноябрда 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси унвонини олиш учун 23 номзод исми-шарифи эълон қилинади. Шу куннинг ўзида 22 ноябрда якунланадиган овоз бериш жараёни бошланади. Овоз бериш финалига 3 футболчи чиқади, уларнинг номи 2 декабрда эълон қилинади. Охир-оқибат йилнинг энг яхши ўйинчиси номи Цюрихда 9 январда маълум қилинади.

Маълум қилинишича, ғолибни аниқлашда 50 фоиз натижа барча миллий терма жамоалар сардорлари ва бош мураббийлари танловига асосланади. Қолган 50 фоиз натижа ошкора онлайн-овоз бериш натижаларига ҳамда бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг 200дан кўпроқ вакилидан олинган материалларга асосланади. 

ФИФА умумий ҳисобда 8 йўналиш бўйича йилнинг энг зўрларини танлайди:

Энг яхши эркак мураббий
Энг яхши аёл мураббий
Энг яхши футболчи
Энг яхши аёл футболчи
Пушкаш соврини (йилнинг энг чиройли голини урган футболчига топширилади)
Мухлис учун махсус соврин
ФИФАнинг рамзий термаси
Fair Play мукофоти

Кўпроқ янгиликлар