Американинг икки компанияси General Electric (GE) ва Baker Hughes компаниялари нефтгаз бинесии бирлаштиришга келишиб олди, деб хабар қилмоқда GE ўз сайтида. 

«Янги» Baker Hughes нефтгаз соҳасидаги технологиялар ва хизмат кўрсатиш йўналишида етакчи бўлади. У 120дан ортиқ мамлакатда фаолият юритиши баробарида 32 млрд долларлик қўшма тушумга эга бўлади», — дейилади хабарда. 

Келишув шартларига кўра, Baker Hughes акциядорлари шартнома имзолангач, ҳар бир акция учун 17,5 доллардан махсус бир марталик дивиденд олишади. Қайд этилишича, янги компаниянинг 62,5 фоизи GE корпорациясига тегишли бўлади. Битим 2017 йил ўрталаригача ёпилиши айтилмоқда. 
GE вакилларининг аниқлик киритишларича, Baker Hughes компаниясини тўлиқ харид қилиш уларнинг режасига кирмайди. Айни вақтда, Baker Hughes билан кенг ҳамкорлик қилиш борасидда музокаралар олиб борилмоқда.