ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян ўзининг Россия амалга ошириши кутилаётган сафари чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Хуэйлай маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Санкт-Петербург Ли Кэцян дастлаб Россия бош вазири Дмитрий Медведев томонидан уюштирилган ёпиқ кечки нонуштада қатнашади ва у билан ёпиқ ва кенг таркибли музокараларни олиб боради. 

«Москада бош вазир Ли Кэцян президент Путин билан учрашади», — дея қўшимча қилган Хуэйлай. 

Таъкидланишича, Ли Кэцян 6-8 ноябрь кунлари Россияга расмий ташриф билан келади ва Россия ва Хитой ҳукумат раҳбарларининг анъанавий 21-учрашувида иштирок этади.