Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида яшовчи аёл яқин алоқаларда бўлган 20 нафар эркакдан охирги моделдаги айфон совға қилишни сўраган. У айфонларни сотиб, пулига уй сотиб олмоқчи бўлган, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Аёл совғаларни қўлга киритгач, барча 20 та телефонни Хитой онлайн-дўконида сотган ва 120 минг юан ишлаб олган. У бу пулга шаҳар ташқарисидаги уй учун биринчи тўловни амалга оширган.

Маълум қилинишича, интернетда аёлнинг бу иши турлича баҳоланмоқда: кимдир унинг бу ишини ахлоқсизлик деб қораламоқда ва аёлнинг алданган хушторларига ачинмоқда, кимдир эса унинг бу "зукколигига" таҳсин айтмоқда.