Қирғизистон ички ишлар органларининг шахсий таркиби 31 октябрдан кучайтирилган режимда иш бошлади. Бу ҳақда Бишкекда ўтган матбуот анжуманида республика ИИВ бошқармаси бошлиғи Эркин Баев маълум қилган.

"Ички ишлар органларининг шахсий таркиби 31 октябрдан 3 ноябрга қадар жанговар даражада тайёр ҳолатга келтирилади", — деди у.

Баевнинг сўзларига кўра, йиғилиш иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қирғизистон пойтахтида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 минг нафардан зиёд ходими жалб этилган.

Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилиши 3 ноябрь куни Бишкекдаги "Ала-Арча" давлат қароргоҳида бўлиб ўтади.

2 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши вазири Ли Кэцян Қирғизистонга келиши кутилмоқда.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, айни дамда мазкур орган ходимлари колонна ўтадиган йўналишларни кузатишмоқда, тадбир ўтадиган жой ва делегация вакиллари яшаш жойларини ҳимоя остига олишган. Бундан ташқари, шахсларнинг хатти-ҳаракати устидан назорат кучайтирилган.