Германиялик экспертлар: «Миллий сайлов тизимининг очиқлиги ва демократиявийлиги даражаси ўсишига хизмат қилади»

Ўзбекистон 31 Октябрь 2016 4023
Фото: jahonnews

Берлинда “Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва унинг демократик мезонлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Германия ҳукумати ва парламенти, мамлакатнинг ижтимоий, эксперт-таҳлилий доиралари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашув қатнашчиларига “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга асосан, шу йил 4-декабрь куни муддатидан олдин бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови ва уни халқаро андозаларга мос тарзда ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил маълумот берилди. Таъкидландики, мустақиллик йилларида мамлакатнинг сайлов қонунчилигига қатор сифат ўзгаришлари киритилди ва бугунги кунда у энг юксак демократик талабларга жавоб беради.

Қайд этилганидек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчиларнинг тўлақонли миссиясини юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси каби халқаро ташкилотлардан, шунингдек, хорижий давлатлар, шу жумладан Германиядан кузатувчи вакилларни таклиф қилган.

Тадбир қатнашчиларида жамиятни янада демократлаштириш, суд тизимининг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва мамлакат иқтисодиётини эркинлаштириш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонаси фаолият юрита бошлагани ҳақидаги маълумот давра суҳбати меҳмонларининг алоҳида эътиборини тортди. Бу факт, учрашув қатнашчиларининг фикрига кўра, ижро ҳокимияти учун аҳоли манфаатлари ва фаровонлигига юксак аҳамият касб этишининг далилидир.

Немис маърузачилари мамлакатида яратилган барқарор сиёсий тизим, такомиллашган сайлов қонунчилиги ҳамда кўпсонли маҳаллий ва халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши бўлиб ўтадиган сайловларнинг тўла демократик тамойилларга мос ҳолда ўтказилишига ишонч ҳосил қилишини қайд этдилар.

Бундестагнинг халқаро ҳамкорлик бўйича қўмитаси эксперти, доктор Андреас Ян Ўзбекистоннинг бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор хавфсизлик ва тараққиётни таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. У шунингдек мамлакат раҳбариятининг қўшни давлатлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятни модернизациялаш ва иқтисодиётни эркинлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. А.Яннинг фикрига кўра, ушбу муҳим қадамлар Ўзбекистонда бўлгани каби халқаро майдонда ҳам олқишланади.

Матсенатнинг фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори, доктор Экхард Приллер 2014-2015-йилларда Ўзбекистонда ўтказилган парламент ва президент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган чоғида мамлакатда сайлов жараёнларининг изчил равишда такомиллашганининг гувоҳи бўлганини айтди. Шу муносабат билан немис мутахассиси бўлиб ўтадиган сайловлар миллий сайлов тизимининг очиқлиги ва демократиявийлиги даражасининг ўсишига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Э.Приллер шунингдек, мамлакатимизда нодавлат ташкилотларнинг шаклланиши ва улар фаолиятининг мустаҳкамланиб боришига эътибор қаратди. Унинг фикрига кўра, “кучли давлатдан - кучли жамиятга сари” тамойилининг босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этиб борар экан, Ўзбекистон нафақат ушбу соҳада ижобий хорижий тажрибани қўлламоқда, балки ўзининг намунавий мисолларини таклиф ҳам этмоқдаки, бу бошқа давлатлар томонидан диққат билан ўрганишга муносибдир.

Бранденбург Технология ва инноватсия тараққиётини қўллаб-қувватлаш институти президенти, профессор Эдгар Клозе Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарликнинг боришини юқори баҳолади. У сайловда етакчи халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан кузатувчиларнинг иштирок этишлари Ўзбекистон бутун дунёга очиқлигининг далили эканлигини қайд этди.

Немис олими Ўзбекистон раҳбарининг ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида тўхталди.

“Биз бугун мамлакатингизда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича изчиллик билан қабул қилинаётган чора-тадбирларни катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатмоқдамиз, - дея таъкидлади Э.Клозе. - Ўзбекистонда, энг аввало аҳоли фаровонлигини ошириш ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ўзгаришларнинг янги босқичи бошланаётганини ишонч билан айтиш мумкин”.

Давра суҳбати якунида унинг иштирокчилари “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

Фалк Порше, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, “Дойче Кабел АГ” компанияси раҳбари:

 - Бугунги тадбир давомида биз мамлакатингизга Президент сайловига тайёргарликнинг бориши билан танишдик. Менда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган мамлакатда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш борасидаги аниқ чора-тадбирлар ҳақидаги маълумот алоҳида қизиқиш уйгъотди. Бу ўринда, Ўзбекистонда иқтисодиётни эркинлаштириш иши бир вақтнинг ўзида суд-ҳуқуқ тизимини, жумладан, коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг қонунчиликка асосланган ҳолда мустаҳкамланиши билан уйгъун равишда амалга оширилади.

Аминманки, ушбу вазифаларнинг амалга тадбиқ этилиши Ўзбекистон иқтисодиётида хорижий, хусусан, Германия инвестициясининг кенгайишига ёрдам беради.

Мамлакатингизга ўз олдига қўйган мақсадларига эришишида муваффақият тилайман ва Ўзбекистоннинг келгуси иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссамни қўшишга тайёр эканлигимни билдираман.

Хайнс Бюлер, Бонн шаҳридаги Германия-Ўзбекистон жамияти вице-президенти:

- Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг изчиллиги ва самарадорлигини алоҳида таъкидлашни истардим. Мамлакат раҳбариятининг суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида гуманизм тамойилларини янада кенгайтириш борасидаги интилишлари Ўзбекистон мустақилликнинг илк йилларида танланган демократик ривожланиш йўлида ишонч билан олға бораётганининг ёрқин далили ҳисобланади.

Ўзбекистон Бош вазирининг электрон қабулхонаси ташкил этилгани юксак эътиборга муносибдир. Бу ўринда фуқаролар жамият ҳаётининг у ёки бу соҳасидаги ишларни яхшилаш борасида аниқ таклифлар билан ҳукумат раҳбарига мурожаат қилишлари қувонарлидир. Бу факт давлат ҳокимиятининг очиқлиги ва фуқаропарварлиги, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг жойларда мавжуд бўлган вазифаларни ҳал этишда кенг иштироки таъминланганлигидан далолатдир.

Сюзанне Ланг, Германия корпоратив фуқаролик маркази директори:

- Давра суҳбати давомида баён этилган Ўзбекистондаги сайловолди ҳолат, шунингдек, республикада жамиятни янада модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақидаги маълумотлар мамлакат ҳукуматининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган замонавий демократик давлат барпо этиш йўлида содиқ эканлигини кўрсатади.

Ўз навбатида биз келгусида ҳам Ўзбекистонга турли соҳаларда кўмак бериш ва уни қўллаб-қувватлашга таёрмиз. Халқингизга мамлакатнинг янги йўлбошчиси раҳбарлиги остида фаровонлик ва равнақ тилайман.

«Жаҳон» АА, Берлин

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93769 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45981 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51265 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9147 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20003 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 45 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 312 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 256 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар