Молдавияда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижасига кўра, номзодлар давлат раҳбарлиги учун курашни иккинчи турда давом эттиришади, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Социалистлар партияси етакчиси Игорь Додон 48,71 фоиз (674 736 овоз), унинг президентлик пойгасидаги рақибаси — ўнг мухолифатнинг ягона номзоди, «Ҳаракат ва бирдамлик» партияси раиси Майя Санду — 37,94 фоиз (525 571 овоз) тўплашга муваффақ бўлган», — дейилади мамлакат Марказий сайлов комиссияси баёнотида. 

Қайд этилишича, Молдавия президентлик сайловининг биринчи турида ғалаба қозониш учун номзод сайловчиларнинг 50 фоизи ва битта овоз кўп тўплаши керак. 

Шунга кўра, республикада иккинчи тур сайловлари ташкил этилади. Республика сайлов қонунчилигига кўра, у икки ҳафтадан сўнг, яъни 13 ноябрда бўлиб ўтиши керак.