Москвадаги мусулмонлар шаҳарда Ислом Каримов номидаги хиёбон пайдо бўлиши бўйича таклифни маъқуллашди

Ўзбекистон 31 Октябрь 2016 20366

Москва шаҳридаги мусулмонлар қатлами шаҳарда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов шарафига номланган хиёбон пайдо бўлишига ижобий муносабатда. Москва шаҳри муфтийси Альбир Кргановнинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, Россия ва Ўзбекистон халқлари маданий жиҳатдан ўзаро яқин ҳисобланади.

"Нега энди Россия билан яқин муносабатларда бўлган мамлакат раҳбари номидаги хиёбонимиз бўлмасин? Биз амалда маданий жиҳатдан яқинмиз. Шу туфайли бу таклифни маъқуллаймиз", — деган Крганов.

Унинг ҳисоблашича Россиядаги мусулмонлар бу масалага ижобий қарашда. Улар Ислом Каримов "Москва ҳамда Россия билан кўп томонлама алоқаларга эга бўлган" деб ҳисоблашади.

Муфтий Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги "тинчлик ва барқарорлик энг юқори даражада таъминланган, турли диний радикал гуруҳлар фаолияти чекланган" мамлакат эканини таъкидлаган.

Бундан олдинроқ Москва мэрияси сайтида Ўзбекистон Биринчи Президенти номи Россия пойтахти марказида, Якиманка туманидаги республика консуллик бўлими яқинида жойлашган хиёбонга берилиши хабар қилинганди.

Консулхона яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини беришни сўраб шаҳар раҳбариятига Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилган. Кичик хиёбонга Ўзбекистон Биринчи Президенти номини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Москва ҳукуматининг 1 ноябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар