Наманган вилояти вакиллари 2016 йилда 790 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилишди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, Наманган вилояти вакиллари 2016 йил ёзда Тошкентда ўтган Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида 70 дан кўпроқ турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича шартномалар имзолашган. Ўнлаб хорижий ҳамкорлар билан 189 млн долларлик шартномалар тузилган.

Вилоятда 463 мингта деҳқон ва 7560 та фермер хўжаликлари фаолият юритади. 225 минг гектардан кўпроқ майдонда мева ва сабзавот етиштирилади, 1,371 млн тонна миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили олиш, ундан 368,8 минг тоннасини экспортга жўнатиш режалаштирилган.

Йил бошидан 124 та экспорт шартномаси бўйича хорижий истеъмолчиларга 790 млн долларлик маҳсулот етказиб берилган.