АҚШнинг Виржиния штатидаги Мартинсвилл шаҳрида ўтган NASCAR пойгаси босқичидан кейин юз берган йўл-транспорт ҳодисасида камида 22 киши жабрланди. 

Пойга тугагандан кейин аренадан чиқишдаги тирбандликда турган Chevrolet ҳайдовчиси Jeep русумидаги автомобилни айланиб ўтмоқчи бўлганда йўловчилар орасига кириб кетган, деб хабар бермоқда USA Today.

Оқибатда 22 киши жабрланган, улардан 9 нафари шифохонага етказилган.

Айни вақтда ЙТҲ тергов қилинмоқда. Таъкидланишича, қоидабузар ҳайдовчи маст ҳолатда бўлмаган.