"Оскарлар ҳукмдори" сэр Питер Жексон 55 ёшда 

Маданият 31 Октябрь 2016 11671
Фото: Getty Images/Hagen Hopkins

Замонамизнинг энг истеъдодли режиссёрларидан бири бугун, 31 октябрда ўз юбилейини нишонламоқда. ТАСС нашри Питер Жексоннинг кино оламидаги фаолиятига назар ташлади. 

Питер Жексонга "сэр" дея мурожаат қилиниши унинг Британия империяси ордени кавелери эканлигидан далолат бермайди. У ўз ватани орденлари билан тақдирланган: Янги Зеландия ордени — ушбу мамлакатнинг энг олий ордени ва Буюк хизматлари учун ордени — бу мукофот унга "сэр" дея мурожаат қилинишга сабаб бўлган. 

Фото: Getty Images

Питер Жексон бугунги кундаги энг машҳур Янги зеландиялик бўлса керак, зеро бу орол-давлат билан айнан унинг номи боғланади. Жексон "Узуклар ҳукмдори" ва "Хоббит" фильмлари воқеаларини Янги Зеландияда суратга олиб, ер чеккасидаги бу орол-мамлакатни кўпчиликка танитди. 

Жексон Янги Зеландия пойтахти Веллингтон яқинидаги Пукеруа-Бэй шаҳрида туғилган. Ўша ернинг ўзида у илк фильми  — Bad Taste ("Ёмон дид")ни 3 минг долларга суратга олган. Жексоннинг ўзи ҳам ушбу фильмда иккита ролда намоён бўлган. Фильм илиқ қарши олинган ва уни 12 мамлакат прокатига сотишга муваффақ бўлинган. 

Фото: Getty Images

Жексон ўзининг деярли барча фильмларида роль ўйнаган, "Узуклар ҳукмдори" ва "Хоббит"нинг беш қисми шулар жумласидандир, у одатда кичик сўзсиз ролларни ижро этади. 

У Биринчи жаҳон уруши вақтидан қолган самолётларнинг тўлиқ ишчи нусхаларини йиғиш ва қайта тиклашга қизиқади.

Фото: Getty Images

Жексон илк фильми устида ишлаш чоғида Фрэн Уолшни учратиб қолади ва унга уйланади. Жуфтлик икки  фарзандли бўлади. Фрэн эрининг барча фильмларида у билан елкама-елка туриб меҳнат қилади: энг аввало сценарийнавис ва продюсер ёки саундтрэк муаллифи  сифатида. Дарвоқе, Фрэн ҳам турмуш ўртоғи каби уч карра "Оскар" соҳибаси. 

Питер Жексоннинг "Қиролнинг қайтиши" фильми 11та "Оскар" мукофотига муносиб кўрилган. Фильм номзоди қўйилган барча номинацияларда ғолиб бўлган. "Узуклар ҳукмдори"нинг икки қисми яна 6та "Оскар"лик бўлган. 

Фото: Getty Images

2005 йилда унинг "Кинг-Конг" фильми катта экранларга чиқиб, учта техник "Оскар"ни қўлга киритди ва Жексоннинг дунё миқёсидаги блокбастерлар яратувчи бош режиссёр мақомини яна бир бор тасдиқлади. 

Питер Жексон Premiere журнали томонидан кино саноатининг энг нуфузли шахслари рейтингида етакчилик қилади. 

Бугунги кунда IMDB.com сайти хабарига кўра, режиссёр икки мультфильмни суратга олмоқда: "Тинтиннинг саргузаштлари" ва ҳозирча ном берилмаган яна бир  мултфильм. Бу ленталарнинг қачон экранларга чиқиши номаълум. 

Фото: Getty Images
Кўпроқ янгиликлар