Сайловолди ташвиқотида ОАВга қўйиладиган талаблар маълум қилинди

Ўзбекистон 31 Октябрь 2016 4006
Фото: UzDaily

2016 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида видеоконференцалоқа шаклида “Оммавий ахборот воситалари ва сайловолди ташвиқоти” мавзуида амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, сиёсий партиялар матбуот хизматлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Одилов ва бошқалар сайлов жараёнида барча фуқароларга сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди дастури, шунингдек, сайлов жараёнининг моҳияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш шарт-шароитлари таъминланишини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси ҳал қилувчи паллага кирди. Шу йилнинг 28 октябридан сайловолди ташвиқоти бошланди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга асосан сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.

Сайловолди ташвиқоти ўтказишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. Шу сабабли Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялардан келиб тушган таклиф ва истакларни инобатга олиб, ҳар бир номзодга ўз сайловолди дастурларини аҳолига етказиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” теле- ва радиоканалларида 638 дақиқадан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 12 ҳудудий телеканалларида 206 дақиқадан, “Тошкент” телерадиоканалида 286 дақиқадан бепул эфир вақти ажратди.

Номзодларга “Халқ сўзи”, “Народное слово” ва “Правда Востока” газеталарида 6 саҳифадан, “Нурли жол” ва “Овози тожик” газеталарида 5 саҳифадан иборат нашр майдони бепул берилади. Бундан ташқари, ҳудудлардаги 30 маҳаллий газетада ҳар бир номзод учун 55,5 саҳифа нашр майдони бепул тақдим қилинади.

Сайловолди кампаниясида оммавий ахборот воситалари номзодлар учун ошкоралик ва очиқлик муҳитини яратишга кўмаклашишлари ва улар билан боғлиқ ҳар қандай очиқ ахборотни тезкорлик билан, ҳаққонийлик, тенглик ва холислик асосида тарқатишлари талаб этилади. Ахборот дастурлари ва бошқа ахборот материалларида номзодларнинг сайловолди фаолиятини ёритиб беришда оммавий ахборот воситалари тенг шароитлар, шу жумладан, дастурнинг давомийлиги ва ҳажми бўйича тенг шароитлар яратиб берилишини таъминлайди.

Бунда пуллик эфир вақтини ёки чоп этиш майдонини ажратиш билан боғлиқ муносабатлар оммавий ахборот воситалари ва сиёсий партиялар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Тадбирда журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50944 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66874 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35682 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20466 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60957 Жамият
Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро дипломатик ташрифлар амалга оширишади
21:05 0 Жаҳон
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 73 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 312 Жамият
Кўпроқ янгиликлар