Таиланд ҳукумати меросхўр шаҳзода Маха Ватчиралонгкон Махидола 1 декабрь куни тахтни эгаллашига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда вазият билан таниш ҳарбий манбага асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берган.

"Биз тайёргарлик олиб боряпмиз. Барча 1 декабрни кутяпти. Бу муддат Зоти Олийларига ҳам тааллуқли", — деди агентлик.

Аввалроқ Таиланд бош вазири генерал Прают Чан-Оча янги ҳукмдор тахт тепасига келгунига қадар, 13 октябрь куни оламдан ўтган қирол Пхумипхон Адулъядетнинг дафн маросимидан 15 кун ўтиши кераклигини маълум қилганди.