Туркияда мухолифат газетасининг бош муҳаррири қўлга олинди

Жаҳон 31 Октябрь 2016 2840
Фото: Reuters

Туркия мухолифатининг Cumhuriyet газетаси бош муҳаррири Мурат Сабунжу мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда CNN Turk телеканали.

Шу билан бирга, нашр сайтининг ёзишича, газетанинг айрим раҳбарлари ва муаллифлари, хусусан Сабунжунинг уйида тинтув ўтказилган. 

Аммо, ҳозирча, журналистни ушлаш ва тинтув ўтказиш сабабларига ойдинлик киритилмаган. 

Тахмин қилинишича, ҳуқуқ идоралари журналистнинг мухолифат диний арбоби ва раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен билан эҳтимолий алоқасини аниқлашни истаган бўлиши мумкин. Гулен Туркия раҳбарияти томонидан 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси содир этилган ҳарбий давлат тўнтаришига уринишнинг бош ташкилотчиси сифатида баҳоланмоқда. 

Июль ойида Туркия ҳукумати 42 нафар журналистни давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олишга буйруқ берган эди. 

Кўпроқ янгиликлар