Украина президенти Порошенко юздан ортиқ компанияда ҳиссаси борлигини маълум қилди

Иқтисодиёт 31 Октябрь 2016 6011
Архив сурат / АиФ Украина

Украина президенти Пётр Порошенко Ягона давлат декларациялар реестрида  даромадлари тўғрисидаги электрон декларацияни тўлдириб, уни омма эътиборига ҳавола этди. 

Унга мувофиқ, мамлакат президентининг Козинда 1 330 кв.м. майдонга эга уйи, учта хонадони (бири Киевда, яна бири Винницада) бор. Бундан ташқари, Козинда 4та уйдан бепул фойдаланади. Одессада уй фондидан ташқари биноси ва бешта ер участкаси борлиги маълум қилинган. 

Порошенко 2010 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes Vito 116 CDI автомашинаси, 2005 йилга тегишли Bayliner 185 BR моторли қайиғи ҳамда ижарага олинган BMW F02/750Li xDrive ва Range Rover SALLMAM машиналаридан фойдаланишини билдирган. 

Украина давлат раҳбарининг асосий фаолияти, президентлик лавозимидан олган йиллик даромади 121 минг 54 гривен (4731 АҚШ доллари)ни ташкил этган. Бундан ташқари, Порошенко турли молиявий операциялардан фоиз кўринишида фойда кўрган. Унинг банк ҳисоб рақамларида 540 минг грн, 26,3 млн доллар ва 14,4 минг евро маблағи, нақд кўринишда 60 минг доллар ва 900 минг гривен пули бор. 

Умуман, Пётр Порошенко Россия, Польша, Испания, Нидерландия, Кипр, Украина ҳамда Британия Виржин оролларида 100дан ортиқ компанияга эгалиги ёки ҳиссаси борлигини маълум қилган. 

Шу билан бирга, Пётр Порошенко даромадлари тўғрисидаги декларациясини Facebook саҳифасида изоҳлаган. У барча қимматли кўчувчи ва кўчмас мулклари, тураржойлари, ер участкалари, автомобиль, картиналар, аёллар тақинчоқларини президентликкача бўлган вақтда харид қилганини таъкидлаган. Унинг айтишича, 2014 йилда ташкил этилган Roshen компаниясидан бошқа барча компанияси давлат хизматига кирмасдан аввал ташкил этилган бўлган. 

Порошенко, шунингдек, маблағларини доими банкда сақлашини ва улардан Украина бюджетига центигача солиқ тўланганини таъкидлаган. Унинг фикрича, мамлакат сиёсатчилари ундан ўрнак олиб, банк тизимига ишонч билдиришлари лозим. 
 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24021 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52606 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64457 Жамият
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 43 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 609 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 874 Жамият
Мажбурий ижро бюроси ходимларига хизмат машиналари топширилди
Кўпроқ янгиликлар