ЮНИСЕФ: 300 млн бола ўта ифлосланган ҳаводан нафас олади

Жаҳон 31 Октябрь 2016 1914
Фото: Livejournal

Дунёдаги деярли ҳар еттинчи бола ҳавоси жуда ифлосланган ҳудудда яшайди, деб айтилди ЮНИСЕФ’нинг Clear Air for Children (Болалар учун тоза ҳаво) маърузасида. Бу ҳақда Russia Today хабар бермоқда.   

"Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 5 ёшдан кичик 600 минг боланинг ўлимига олиб келувчи омил ҳисобланади ва борган сари миллионлаб одамларнинг ҳаёти ва келажагига хавф солмоқда", деб келтирилди ҳисоботда ЮНИСЕФ ижрочи директори Энтони Лейкнинг сўзлари.

Маърузани тузишда муаммонинг кўламини кўрсатиш мақсадида сунъий йўлдошлардан олинган суратлардан фойдаланилди.

ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, ҳаво ифлосланиши даражаси ҳаво сифатининг минимал стандартларига мос келмайдиган ҳудудларда деярли 2 млрд бола яшайди. Ифлос ҳаводан энг кўп Жанубий Осиё (620 млн бола) ва Африка давлатлари (520 млн бола) болалари азият чекади. 
 

Кўпроқ янгиликлар