Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3,1 минг сўмлик нуқтадан ўтди

Иқтисодиёт 31 Октябрь 2016 13395
Фото: Getty Images

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 1 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3102 сўм 18 тийин этиб белгиланди. Бу 1 ҳафта олдинги курсга нисбатан 18 сўм 22 тийинга кўп демакдир.

2016 йил 1 ноябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3383 сўм 74 тийин (25 октябрдаги курсга нисбатан 4 сўм 61 тийин арзон), 1 Хитой юани 458 сўм 27 тийин (25 октябрдаги курсга нисбатан 2 сўм 97 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 49 сўм 32 тийин (25 октябрдаги курсга нисбатан 6 тийин арзон) этиб белгиланган.

Йил бошига нисбатан долларнинг миллий валютага нисбатан курси 285,71 сўмга ёки 10,14 фоизга ўсди.

АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси сентябрь ойининг ўрталарида биринчи бор 3100 сўмдан ошган эди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар