Ўзбекистон Республикаси 2019 йил охиригача электрлаштирилган темир йўллари тармоғини 51 фоизгача етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда республика Иқтисодиёт вазирлиги хабар қилмоқда. 

Вазирликнинг қайд этишича, Ўзбекистонда 2015-2019 йилларга мўлжалланган муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури амалга оширилмоқда. 

Ушбу лойиҳага кўра жами 9,8 млрд долларлик 150 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. 

Дастур доирасида темир йўлларнинг электрлаштириш даражасини ҳозирги 34 фоиздан 51 фоизга етказиш белгиланган.