Ўзбекистонлик олим Озарбойжон Фанлар академияси фахрий доктори бўлди

Ўзбекистон 31 Октябрь 2016 7156

25 октябрь куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўзбекистонлик тарихчи олим Шуҳрат Барлоснинг “Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки от Ферганы до Карабаха” ҳамда “Карабах: война идей” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот Озарбойжоннинг Президент кутубхонасида бўлиб ўтди. Унда Озарбойжон Миллий Фанлар академияси Тарих институти директори Ёқуб Маҳмудов иштирок этди. Ўз чиқишида у Шуҳрат Барлос мустақиллик йилларида ўзбек ва озарбайжон халқларининг умумий илдизлари ҳақида китоб ёзган илк тарихчи эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шуҳрат Барлосга Озарбойжон ФА Тарих институти фахрий доктори унвони берилди.

Бундан ташқари, Грузия пойтахти Тбилисидаги Сухишвили номидаги Техника университетида “Карабах: война идей” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар