2016 йилнинг энг яхши мобил иловалари рўйхати тузиб чиқилди. Time журнали iOS ва Android дастурларида ишлашга мўлжалланган энг яхши мобил иловаларни маълум қилди. Нашр ҳудудларга оид рейтинг тузиш ўрнига шунчаки рўйхатнинг ўзини чоп этиб қўя қолган. Time журналига кўра, иловаларнинг ҳар бири ўзига хос вазифаларни бажаргани боис, уларни таққослаш мушкул вазифа. 

Хусусан, ушбу рўйхатга пул ўтказишга ихтисослашган Venmo иловаси, хабарларни юбориш бўйича Messages иловаси, Signal чат дастури, Snapchat ва WhatsApp мессенжерлари, Pokémon Go ва Super Stickman Golf 3 ўйинлари, Spotify мусиқий хизмати кабилар киритилган.

Бундан ташқари, рўйхатда суратларни қайта ишлаш имконини берувчи Prisma дастури,  Google Translate таржимони, мусиқий видеолар хостинги Vevo, Reddit янгиликлар сайтининг ижтимоий тармоғи, Pocket иловалари ҳам бор.