Испания «Барселона» футбол клуби президенти Хосеп Мария Бартомеунинг фикрича, Лионел Месси нафақат замонавий футбол, балки умуман футбол тарихидаги энг зўр футболчидир. 

«Месси — тарихдаги энг зўр ўйинчи, бунга ишончим комил. Мен „Камп Ноу“да Марадона, Роналдиньо, Круифф каби футболчиларнинг ўйинларини ўз кўзларим билан кўрганман. Уларнинг ҳеч бири Мессига ўхшамаган. 

Мен учун Лео — биринчи рақамли футболчи, кейин — Неймар, учинчи — Роналду. Ундан сўнг, Суарес, Бэйл, Бускетс, Иньеста, Гризманнлардир. Шундай экан, дунёдаги энг зўр футболчилар Примерада ўйнайди. АПЛда футболчилар эмас, мураббийлар юлдузлардир», — деган Бартомеу The Telegraph нашрига берган интервьюсида.