Буюк Британия ТИВнинг янги раҳбари Борис Жонсонга Лондон полицияси террорчилик хавфи туфайли шаҳар кўчаларида велосипедда юришни тақиқлади.  Бу ҳақда “Эхо Москва” хабар бермоқда.

“Дейли Мейл” газетасининг эслатишича, Жонсон мэр бўлган кезларида уйдан мэрияга одатда велосипедда қатнаган. Энди у вазирликка хизмат лимузинида қатнашига тўғри келади. Нашрнинг маълум қилишича, Жонсон энди расмий квартирасидан Букингем қасридан унча узоқда бўлмаган вазирликка машинада қатнайди. Бу эса унинг ишга боришига бир соат кетишига сабаб бўлади.