2013 йилдан ҳозирги кунгача Буюк Британия махсус хизматлари қироллик ҳудудида амалга оширилмоқчи бўлган 12 та терактни батараф қилган. Бу ҳақда MI5 (контрразведка) директорининг маърузасига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

MI5 раҳбари Эндрю Паркер номидан тарқатилган ҳужжатда бундай натижага бир неча бошқарма: MI6 (ташқи разведка хизмати), GCHQ (хавфсизлик агентлиги) ва полициянинг биргаликдаги ҳаракатлари эвазига эришилгани айтилган.

Маърузада Буюк Британия хавфсизлигига хавф солаётган бош таҳдид ИШИД эканлиги кўрсатилган.