Жорий йилнинг 20-23 октябр кунлари Хорватия мамлакатининг Пореж шаҳрида “Фахрий спорт усталари” ўртасида 74 давлат спортчилари иштирокида спортнинг самбо тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада республикамиздан жами 9 нафар спортчилар иштирок қилди. Мусобақа натижасига кўра юртимиз вакиллари битта олтин, битта кумуш, тўртта бронза медалларини қўлга киритди. Шулар қаторида Элликқалъадан 2 та бронза медали:

1) 60-65 ёшдаги спортчилар ўртасида 82 кг вазн бўйича Нуржанов Базарбай;

2) 35-40 ёшдаги сапортчилар ўртасида ўта оғир вазн бўйича Балтабаев Расулбеклар 3-ўринни эгаллаб бронза медалларини қўлга киритдилар.

Спортчиларимиз Урганч халқаро аэропортида кутиб олинди.

 

«Камолот» ЁИҲ Элликқалъа

туман Кенгаши раиси                                                        Ж.Балтаев