ФИФА ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Англия – Шотландия ўйинида, жамоаларга лола-қизғалдоқ тасвири туширилган футболкаларда майдонга тушишга рухсат бермади.

Бунга сабаб лола-қизғалдоқ Британияда уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат белгиси ҳисобланади.

Буюк Британияда 11 ноябрь урушда ҳалок бўлган Британия ҳамдўстлик давлатларининг ҳарбийларига бағишланган кун ҳисобланади.

ФИФА эса бу белгини сиёсий тимсол деб ҳисоблайди. ФИФА қоидаларига кўра, футболчиларнинг либосида ҳеч қандай сиёсий ёки диний маънога эга бўлган белгилар бўлмаслиги керак.

Шунга кўра, ФИФА бу белгини футболчиларнинг кийимида тасвирланишини тақиқлади

ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Англия - Шотландия баҳси 11 ноябрь куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади.