Марказий Ява (Индонезия) провинциясида мушук вафот этган хўжайинининг қабри ёнида бир йилдан бери яшамоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар беради.

Қабр ёнидан ўтиб кетаётган 28 яшар Кели Кенингау Прайтно жониворни уйига олиб кетди, бироқ мушук эртаси куниёқ яна қабристонга қайтиб келди. Нашр берган маълумотга кўра, Кандари деб номланган мушукни вафот этган хўжайинининг болалари ҳар куни боқиб туради. Мушукнинг ўзи уларнинг ёнига боради: бир йилдирки, аҳвол шу тарзда давом этиб келяпти.

«Уни кузатиш мен учун жуда қайғули. Бу - жониворлар ўз эгаларига қанчалик содиқ бўлишининг ёрқин намунасидир», — деди Прайтно. У мушукни олиб кетишга бир неча бор уриниб кўрди, аммо жонивр ҳар сафар қабристонга қочиб кетаверди.