Канада кейинги йилда 300 минг муҳожир қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Канада ҳукуматидаги иқтисодиёт бўйича маслаҳат кенгаши ҳукуматга биринчи навбатда мамлакатга тадбиркорлар ва талабаларни қабул қилишга эътиборни қаратишни таклиф қилди. Таъкидланишича, мамлакатнинг йирик бизнеси вакиллари давлат муҳожирларни қабул қилиш чегарасини 5 йил ичида 500 минггача кўтармаганидан афсусланиш билдирганлар.

Май ойида Канада муҳожирларга нисбатан хайрихоҳлик бўйича етакчи давлатлар қаторига кириши маълум қилинганди.