Кения пойтахти Найробида жаҳонда илк бор альбинослар учун гўзаллик танлови ўтказилди. Бу ҳақда 1 ноябрь куни The Independent хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, ушбу танлов организмида етарли пигментация бўлмаганидан озор чекувчи кишиларга дунё ҳамжамияти эътиборини қаратиш мақсадида ўтказилган. Хусусан, Кенияга қўшни бўлган Малави ва Танзания мамлакатларида альбиносларнинг териси омад олиб келади, деб ҳисоблашади. Улардан, шунингдек, сеҳрли дамлама тайёрлаш мақсадида ҳам фойдаланиб туришади.

Гўзаллик танловига 10 нафар аёл ва 10 нафар эркак қатнашган.