2016 йилнинг 4 ноябридан 8 ноябригача Корея Республикасидаги Инҳа университети Қабул комиссияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Тошкентдаги Инҳа университети матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ташрифдан мақсад - Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш учун Jungseok International School of Global Studies (Jungseok ISGS, Глобал тадқиқотлар халқаро мактаби) дастури доирасида талабаларни танлаб олишдир. 

“Jungseok ISGS” дастури ёшларга Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш ҳамда глобал тадқиқотлар соҳасида бакалавр даражасини олиш имконини беради. Дастур томонидан аълочи талабаларга грантлар кўзда тутилган.

Мазкур дастур глобал бизнес соҳасида етакчиларни тайёрлашга қаратилган ҳамда халқаро бизнес, халқаро савдо, моддий-техник ва маданий бошқарув соҳасидаги асосий мавзуларни қамраб олади. Барча курслар инглиз тилида ўтилади.

Дастур шунингдек, талабаларга корейс тили ва Корея Республикаси маданиятини ўрганиш имкониятини ҳам тақдим этади.