Эрон газ қувурида портлаш юз бергандан кейин қилинган тўхташдан кейин Туркияга яна газ етказиб беришни бошлади, деб хабар бермоқда Эрон миллий газ компанияси баёнотига иқтибос келтирган ҳолда ISNA ахборот агентлиги. 

Аввалроқ 28 октябрда Туркиянинг Агра вилоятида Эрон-Туркия магистрал газ қувурида портлаш юз бергани, бунинг оқибатида ёнғин чиққани маълум қилинганди. Газ қувури орқали газ етказиб бериш тўхтатилганди. 

"Эрон миллий газ компанияси 27 млн куб метр ҳажмдаги газ етказиб берилиши бошланганини маълум қилди. Газ етказиб бериш ҳажми газ қувурида босим изга туширилиши билан оширилиб борилади ва Туркия учун етарлича ҳажмгача етказилади", деб айтилди хабарда.

Тебриз (Эрон) — Анқара (Туркия) газ қувури 2001 йилдан бери ишлаб келади, унинг максимал ўтказувчанлиги йилига 7,5 млрд куб метр газни ташкил қилади. Туркия ҳар йили 10 млрд куб метрга яқин Эрон гази олади, бу эса Туркия томонидан импорт қилинадиган умумий газ ҳажмининг тахминан чорак улушини ташкил қилади. Эрон Россиядан кейин Туркияга газ етказиб берувчи иккинчи йирик давлат ҳисобланади.